"Навбаҳор" - "Пахтакор". Ўзаро учрашувлар тарихидан

Coca Cola Суперлига 19-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.

Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар ҳозиргача 57 марта ўзаро рўбарў келишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 35тасида “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 9 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 97 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 45 та тўп ўтказиб юборган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.
Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 28 та баҳснинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 11 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 5 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Жорий мавсумнинг 1-даврасида Тошкентда ўтказилган драматик баҳсда дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Навбаҳор Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Вадим Абрамов: Натижа адолатли
08:11
"АГМК" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
21:30