ЖЧ-2022 саралаши. Гуруҳдошларимиз Яман - Саудия Арабистони учрашувида дуранг натижа бўлди

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари давом эттирилди.

"Д" гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиблари Яман ва Саудия Арабистони ўзаро тўқнаш келишди.

Ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг натижа билан якун топди. Икки маротаба ҳисобда Яман миллий терма жамоаси ҳисобда олдинда борганига қарамасдан, Саудия Арабистони мувозанатни тиклашга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Яман миллий терма жамоаси дастлабки турда Сингапур билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди. 

ЖЧ-2022 саралаши, 2-тур. "Д" гуруҳи

Яман - Cаудия Арабистони - 2:2

Голлар: Мохаммад (8), Ал Дахи (37) - Бахерби (23), Салим Ал Доссари (48)

Ўқилган: 2107
ЖЧ-2022 саралаши Саудия Арабистони термаси Яман термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича