ЖЧ-2022 саралаши. Тожикистон миллий терма жамоаси 2-турда ҳам ғалаба қозонди

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари старт олди.

Тожикистон миллий терма жамоаси сафарда Мўғилистонга қарши баҳс юритди. Учрашув 1:0 ҳисобида қўшниларимизнинг ғалабаси билан якун топди. 81-дақиқада Даврон Эргашевнинг киритган голи Тожикистонга навбатдаги ғалабани тақдим қилди.

Хабарингиз бор, айни вақтда Тожикистон миллий терма жамоасига ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Шу тариқа, қўшниларимиз ўз гуруҳларида 6 очко билан пешқадам бўлиб олди.  

ЖЧ-2022 саралаши, "F" гуруҳи

Мўғулистон - Тожикистон (0:1)

Гол: Даврон Эргашев, 81.

Ўқилган: 1832
ЖЧ-2022 саралаши Тожикистон терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича