
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Эстония (4:0) устидан қозонилган Евро-2020 саралаш учрашувидан кейин ярим ҳимоячи Райан Бабел ҳақида гапириб ўтди.
"Иккинчи бўлимда Райанга кенгроқ ўйнашга имкон бердик. Бу орқали майдонда кўпроқ худуд ажратмоқчи эдик. У буни эплади ва профессионал эканлигини исботлаб берди.
Ҳа, унинг ёши 32да ва у ҳали ҳам гол ура олишини исботламоқда", - дейди Куман.