Ўзбекистон терма жамоаси Фаластиндан учраган мағлубиятдан кейин оз муддат ўтиб, кеча Ироққа қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Нурсиз дуранг бўлди. Бу табиий натижа. Ортиғини кутиб бўлмаслигини жуда яхши биласиз. Унда расмийлик мақоми йўқ. Лекин, огоҳлик қўнғироғи учун етарли.
Демак, тахминлар ўзини секин-аста оқламоқда. Афтида терма жамоада ички муҳим ўзгарган. У салбий томонга қараб кетаётганга ўхшайди. Ёки футболчилар бу мураббийга қарши байкот қилишяпти. Шунақаси ҳам бўлади. Ё бу мураббийни тушунишмаяпти ёки унинг кўрсатмаларини нотўғри-эскирган деб ҳисоблаб бажаришмаяпти.
Аслида, мен ҳеч қачон битта ҳужумчи билан ўйнайдиган мураббийни мураббий деб ҳисобламайман. Мураббий дегани камида 4-4-2 ёки 4-3-3 тизимида ўйнаши керак гарчи рақиб гранд бўлса ҳам. Купердан эса бунақа ўйинни кутмаймиз, шекилли. Яхшиям бахтига Шомуродов бор. 4-5-1 услубдан бошқасини билмайди ёки амалиётга қўллашдан қўрқади.
Ҳозир ҳамманинг оғзида бош мураббий истеъфоси гапирилмоқда. Бир ҳисобдан бу тўғри - эплай олмаса кетиши керакда, ахир. Лекин масаланинг иккинчи тарафи бор: унга охирги имконни бериш керак. Яманга қарши нимадир ўзгартирмаса - эътибор беринг бизга шунчаки ғалаба керакмас, бизга ўйин услуби ўзгарган маъноли ўйин керак, кетиши керак.
Мен бу мураббийнинг топ эмаслигини Дубайда Осиё кубогида кўргандим. Аниқроғи, у топ бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистонда бир нарсани қойил қилиши қийин. Бизда футболни бошқача тушинишади. Осиё футболи Лотин Америкасидан фарқи бор. Мен ўша пайт ҳам Куперни яхши ишламаганликда танқид қилганман.
Тўғри, агар уни ҳозир бўшатиб юборсак шартномада таъкидлаб ўтилган жарима пулини тўлашимиз керак бўлади. Энг катта йўқотадиган нарсамиз ўзи шу. Бошқа ҳеч нарса йўқотмаймиз Купер кетса.
Бу термани шу босқичдан маҳаллий мураббийларимиз ҳам олиб чиқа олади. Ана - Темур Кападзе ва Рўзиқул Бердиев жуфтлиги Эктордан кам бўлмаган натижани қила олади, гаров ўйнайман. Уларга маслаҳатчи қилиб Шквирин ёки Абрамовни олиб келсак кифоя.
Купердан эса кеч бўлмасдан қутилиш керак, агар ... Агар Яманни эплай олмаса. Эрматов Куперни чақиртириб керак бўлса уни жиддий тарзда огоҳлантириши лозим. Кейин эса, тезлик билан ички муҳитда нима бўлаётганини англаши шарт.
Россия нима қилди? Барибир маҳаллий Черчесовга бориб тақалдику. Бизда ҳам шунақа - бу термани фақат маҳаллий мураббийлар эплайдиган кўринади.
Ҳа, Бабаян пайтида бизга ҳориждан мутахассис керак дердик. Чунки улар мўъжиза қилиб беришига умид бор эди. Мураббийлик ҳам бўлдик. Ўша ғоя унчалик тўғри эмаслигини вақт кўрсатди. Бизга ҳориждан мураббий керак, фақат кейинроқ. У инглиз тилида сўзлайдиган ва уни футболчилар тушуниши лозим.
Балки, ҳозирги испан тилидан таржима қилаётган мутахассис ҳам тўлиқ Купернинг ниятини етказиб бера олмаётгандир. Бунақа бўлади, ишонаверинг. Балки футболчилар мураббий нима деётганини тушунишмаётгандир.
Делегация Тошкентга қайтиб келгач, футболчилар орасида аноним сўровнома ўтказиш керакка ўхшайди. Нима сабабдан ўйин чиқмаяпти, Купердан норозимисиз, нима сизга ёқмаяпти, овқатдан кўнглингиз тўлмаяпти, каби саволларни берган ҳолда. Шунда "картина" ойдинлашади. Бошқача йўллар йўқ.
Бу кетишди тубсизликка қулаймиз. Ўзгартириш қилмасак бўлмайди энди.
Азизхон Акбаров