Неманя Видич: Ўйлайманки, Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган. У тўпнинг қаерда бўлишини билади

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Неманя Видич "Ман Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Майдонда Агуэрога гўёки футбол қизиқ эмасдай туюлади. У 10 метр ҳам югура олмайдиган одамга ўхшайди, кейин эса – шунақа югуради.

Ишончим комил, Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган. У тўпнинг қаерда бўлишини ва қаердан ҳужум қилишни билади. Жарима майдонида йўналишини жуда тез ўзгартиради. Тана тузилиши қулай бўлгани туфайли Англия ҳимоячиларидан тез қоча олади.

Жуда ҳам тез тепади, жарима майдонига кириб ва кирмасдан ҳам зарба бера олади. Мен унга қарши ўйнаганман ва "МЮ" Мойес қўл остида "Сити"га 4:1 ҳисобида ютқазган. Бу "Юнайтед" учун менинг энг ёмон ўйиним эди", - дейди Видич.

Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Неманья Видич Серхио Агуэро
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Моуриньюга “Рома” футболчиси керак
07:07
Погба “МЮ”да юбилей учрашувини ўтказди
02:21
Микель Артета: Бирданига ҳаммасини ўзгартиролмайман
12:07
Ўзил: Келажакда нима бўлишини билмайман
06:54