Сарри Роналдунинг ҳар мавсум 40 тадан кўп гол уришига умид қилмоқда

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ўз жамоаси Криштиану Роналдунинг ўрни ҳақида фикр билдириб ўтди.

60 ёшли мутахассис Роналдунинг чап қанотда ўйнашини ва ҳужум якунлаш учун марказга ўтишини истамоқда.

Сарри португалиялик футболчининг жорий мавсум 40 тадан кўп гол уришига умид қилмоқда ва бу ҳақида ўйинчига айтган.

Сўнгги 10 йилда Роналду фақатгина икки мавсум 40 тадан кам гол урган: ўзининг "Реал" (33) ва "Ювентус" (28) клубларидаги дебютида.

Жорий мавсум А Серияда ҳужумчи дастлабки икки турда битта гол уришга эришди.

Италия чемпионати Криштиану Роналду Маурицио Сарри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан"да спорт директори ҳам ўз лавозимини бўшатди
03:24
“Милан” Доннаруммани сотишга мажбур бўлиши мумкин
12:06
"Милан" клуби "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи
09:29
"Интер" ҳимоячиси Хитойдан таклиф олди
08:06