Серхио Рамос Икер Касильяснинг натижасини такрорлади

Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос Фарер ороллари терма жамоасига қарши баҳсни асосий таркибда бошлади. Бу Рамос учун терма жамоа либосидаги 167-учрашув бўлди.

Шундай қилиб, ҳимоячи Икер Касильяс билан тенглашиб олди. Рамос "қизил фурия" таркибида яна бир ўйин ўтказса, терма жамоа либосида майдонга тушишлар сони бўйича пешқадамга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос миллий жамоа шарафини 2005 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Испания термаси Серхио Рамос
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эден Азар: Бельгия 30 очкодан 30 очко олишга интилиши керак
05:01
Евро-2020 саралаши. Бугун 4-тур старт олади
16:10
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Россия ўзида Сан-Маринога тўққизта гол урди ва бошқа натижалар
23:00