Қатар ЖЧ-2022 мусобақасини қабул қилиш учун ФИФАга 880 миллион доллар тўлаган, дейишяпти

ФИФА ЖЧ-2022 мусобақасини Қатарда ўтказиш ҳуқуқи учун 880 миллион доллар олган. Бу ҳақида The Sunday Times нашри маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, уларда ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттернинг имзолари бор бўлган ҳужжатларнинг нусҳалари мавжуд экан. Ушбу ҳужжат ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлашдан 21 кун олдин имзоланган ва унда Қатар амири эгалик қиладиган Al Jazeera канали ФИФА билан 400 миллион долларлик шартнома имзолаган.

Ушбу ҳужжат бўйича канал ФИФА 2015 йилдан 2018 йилгача ташкил қилган барча мусобақаларни эфирга узатиш ҳуқуқини 150 миллион долларга ва 2019 йилдан 2022 йилгача шу жумладан Қатардаги ЖЧ бўладиган ўйинлар учун 150 миллион доллар тўлайди.

Ушбу шартномада ФИФА мезбонликни Қатарга берса 100 миллион доллар миқдорида бонус борлиги ҳам кўрсатилган.

Уч йилдан кейин beIN Media Group номидан Қатар 480 миллион долларлик яна бошқа шартнома таклиф қилган. Манбанинг таъкидлашича, келишувдаги нархлар ушбу минтақа учун 5 баробар қиммат айтилган.

ЖЧ-2022 саралаши ФИФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади
17:47
Клопп “Ювентус”дан тушган таклифга розилик бермади
18:07
Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33
ЎФА раҳбарияти ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этади
07:54