"Ювентус" ва "Интер" бир футболчи учун курашади

"Фиорентина" ҳужумчиси Федерико Кьеза "Ювентус" ва "Интер"нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Corriere dello Sport нашри.

Кьезанинг "Фиорентина" билан шартномаси 2022 йилга қадар мўжалланган. Бироқ "Юве" ва "Интер" қишки трансфер мавсумдаёқ уни сотиб олиш учун курашади.

Ўз навбатида "бинафшаранглилар" 21 ёшли ҳужумчисини жамоада сақлаб қолмоқчи ва у билан янги шартнома имзолашни мўжаллаган.

Ўқилган: 1884
Трансферлар Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича