"Ливерпуль" ван Дейк билан янги шартнома имзолайди

Голландия миллий терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк "Ливерпуль" билан амалдаги шартномасини узайтиради, дея хабар тарқатмоқда Mirror нашри.

Манбада келтирилишича, томонлар 6 йиллик шартнома борасида ўзаро келишиб олишган. Қолаверса, ван Дейк янги шартномага кўра, ҳафтасига 220 минг фунт маош олади.

Маълумот учун, ван Дейкнинг "Ливерпуль" билан ҳозирдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўжалланган ва унинг ҳафталик маоши 150 минг фунтни ташкил қилади.

28 ёшли ҳимоячи Чемпионлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Ўқилган: 559
Англия чемпионати Виржил ван Дейк Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича