Маст ҳолдаги Дринкоутерни тунги клуб олдида калтаклашди. У бошқа футболчи билан урушиб қолган

"Челси" клубига тегишли ва ҳозирда "Бёрнли" клубида тўп сураётган Дэниел Дринкоутер жанжалга аралашиб қолди.

Ўтган ҳафта 29 ёшли футболчи Манчестер шаҳридаги Chinewhite тунги клубида дўстининг туғилган кунини нишонлашган. Дринкуотер кўп спиртли ичимлик ичган ва "Сканторп Юнайтед" клуби ҳимоячиси Кгоси Нтленинг қиз дугонасига тегажоғлик қилишни бошлаган.

Футболчилар орасида низо пайдо бўлди ва шундан кейин қўриқчилар Дринкуотерни клубдан ҳайдаб юборишди.

Кўчада "Бёрнли" футболчисига олти нафар одам ҳужум қилишган ва "Унинг оёғини синдир" деб ҳайқиришган. Воқеа содир бўлганидан кейин дўсти Дринкуотерга такси чақириб уни уйга жўнатган. Тартиб-интизом ходимлари чақиртирилмаган.

Зарбалар оқибатида футболчи оёғидан, юзидан елка ва қўлидан бироз жароҳат олган. Ўтган ҳафта "Челси" ва "Бёрнли" клублари унинг қўлидан жароҳат олгани айтилган эди, бироқ тўлиқ маълумот тарқатилмади.

Дринкуотер ушбу воқеа оқибатида 4 ҳафта ўтказиб юборади. Футболчи АПЛда қарийб 18 ой ўйнамаяпти.

Бёрнли Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячини сотиб олишга яқин
09:25
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43
Лерой Сане жароҳат олди
20:43