Харри Кейн Рунидан ўзиб кетди, ундан олдинда фақат Лемпард қолди

Англия терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичида Болгарияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Харри Кейн хет-трик қайд этди.

У икки бор пенальтини аниқ амалга оширди. Шу тариқа, Кейн терма жамоа сафида саккизинчи бор 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва Уэйн Рунидан олдинга ўтиб олди.

Кейндан олдинда фақат Фрэнк Лемпард бор. Унинг ҳисоби 9 та аниқ амалга оширилган пенальти мавжуд.

Ўқилган: 1160
Англия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича