Португалия сафарда Сербияни енгди, Франция ўзида Албанияга имкон қолдирмади

Евро-2020 саралаши 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

Португалия термаси сафарда Сербияга қарши баҳс олиб борди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Меҳмонлар сафида Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Криштиану Роналду ва Бурнарду Силва ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлсалар, сербларнинг голларига Никола Миленкович ва Александар Митровичлар муаллиф бўлишди.

Параллел кечган баҳсда Франция терма жамоаси Албания билан ўйнади. “Стад де Франс”да кечган баҳсда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Французлар сафида Кингсли Коман дубль қайд этган бўлса, Оливье Жиру ва Жонатан Иконе бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Туркия термаси ўз майдонида Андоррани қабул қилди ва Ўзан Туфаннинг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига ғалабага эришди.

Евро-2020 саралаши, 5-тур

Сербия – Португалия 2:4 (0:1, 2:3)

Голлар: 0:1 – 42 Вильям Карвалью, 0:2 – 58 Гедеш, 1:2 – 68 Миленкович, 1:3 – 80 Роналду, 2:3 – 85 Митрович, 2:4 – 86 Бернарду Силва.

Сербия – Дмитрович, Настасич, Максимович, Коларов, Миленкович, Матич, Миливоевич (Йович, 87), Костич (Катаи, 83), Лазович (Ляйич, 59), Тадич, Митрович.

Португалия – Руй Патрисиу, Диаш, Фонте, Семеду (Жоау Канселу, 65), Геррейру, Бернарду Силва, Данилу Перейра, Вильям Карвалью, Бруну Фернандеш (Моутинью, 85), Гедеш (Жоау Феликс, 70), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Максимович (10), Диаш (39), Коларов (64), Вильям Карвалью (89).

 

Франция – Албания 4:1 (2:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 8 Коман, 2:0 – 27 Жиру, 3:0 – 68 Коман, 4:0 – 85 Иконе, 4:1 – 90, пенальти Цикалеши.

Франция – Льорис, Павар, Люка Эрнандес (Динь, 80), Лангле, Варан, Лемар (Фекир, 84), Толиссо, Матюиди, Коман (Иконе, 77), Гризманн, Жиру.

Албания – Стракоша, Гимшити, Исмайли, Маврай, Хюсай, Рамадани (Гьясула, 54), Роши, Абраши (Джака, 73), Баре, Балай (Цикалеши, 61), Узуни.

Огоҳлантиришлар: Гьясула (66), Жака (78).

Туркия – Андорра 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 89 Туфан.

Евро-2020 саралаши Португалия термаси Туркия терма жамоаси Франция термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия 12 йил деганда илк бор Евро саралашида мағлуб бўлди
14:02
Испания термаси Руминия ва Фарер оролларига қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
15:39
Евро-2020 саралаши. Франция дуранг ўйнади, Англияда ғалаба ва бошқа натижалар
06:25
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41