Расман. "Уотфорд" янги бош мураббийни эълон қилди

Испаниялик мутахассис Кике Санчес Флорес "Уотфорд"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Инглиз клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Флорес истеъфога чиқарилган Хави Гарсия ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Флорес 2015-2016 йилларда "Уотфорд" клубида ишлаган ва жамоа билан Англия кубогининг ярим финалига қадар етиб борган. Унинг сўнгги жамоаси Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клуби бўлган. Бу мутахассис 2009-2010 йилда Мадриднинг "Атлетико" жамоаси билан Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Англия чемпионати Кике Санчес Флорес Уотфорд
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячини сотиб олишга яқин
09:25
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43
Лерой Сане жароҳат олди
20:43