Арсен Венгер: Салоҳ Мессига ўхшайди, аммо унинг бир камчилиги бор

"Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Ливерпуль" ҳужум чизиғи ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Салоҳ билан Месси ўхшаш. Аммо у Месси каби барқарор бўлганида эди.

Ўйлайманки, Муҳаммад ҳужумни яхши якунлайди, бироқ Месси тўпдан осон қутулади. Салоҳнинг эса ўзи гол уришга мойиллиги бор.

Катта бўлиб боришинг билан қачон тўпни узатиш, қачон зарба бериш кераклигини яхшироқ тушуниб борасан.

Менга Салоҳ жуда ҳам ёқади, унинг кучли салоҳияти бор. Мане ҳам жуда яхши. Аммо ўзини қурбон қиладиган йигит ҳақида ҳам унутмаслик лозим – Фирмино.

Улар каби футболчилар – Месси ва Неймар учун ўзини қурбон қилишади. Бундай йигитлар жамоа учун ўйнайди. Улар бошқаларга ўзини кўрсатиши учун имкон яратади. Фақат ўзини ўйлайдиган ҳужумчи топиш қийин", - дейди Венгер.

Ўқилган: 2898
Арсен Венгер Лионель Месси Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича