Роберт Левандовски: "Бавария"да илк маротаба катта клуб футболкасини кийганимни ҳис қилганман

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз жамоасидаги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен "Бавария" клубидаги илк кунимни эслайман. Клуб формасини илк маротаба кийганимда бошқача ҳислар мени қамраб олган. Ўшанда мен катта клуб футболкасини кийганимни ҳис қилганман.

"Бавария" ҳар бир мусобақада соврин учун курашади – Бундеслига, Германия кубоги, ЕЧЛ.

Мен ўз фаолиятимда катта қадам ташламоқчи эдим ва "Бавария" – мен ўтишни истаган жамоа эди ва бу ерда қолмоқчиман", - дейди Роберт.

Польшалик футболчи Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сафида 2010 йилдан 2014 йилгача тўп сурган ва икки маротаба Германия чемпиони бўлишга эришган, шу билан бирга ЕЧЛ финалига қадар етиб борган.

Бавария Германия чемпионати Роберт Левандовски
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" Коутиньони ижарага олади
07:00
Жером Боатенг машғулотларга қайтди
21:23
“Бавария” марказий учрашувда “Лейпциг” билан дуранг қайд этди
23:53
Санчонинг дубли "Боруссия Д"да ғалаба олиб келди
00:05