Лёв Германия терма жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди

Германия миллий терма жамоасининг бош мураббийи Йоахим Лёв Голландиядан (2:4) учралган мағлубиятига изоҳ берди.

"Биз ўз даражамиздан анча паст ўйин кўрсатдик. Ҳисобда олдин бораётганимизда ҳам ўйинни назорат қила олмадик, рақибимиз 90 дақиқа давомида майдонда яхши ўйнади. Биз мағлубиятга лойиқ эдик.

Умид қиламанки, навбатдаги ўйинда ушбу мағлубият учун ҳам яхши ўйин намойиш қиламиз ва ғалаба қозонамиз", - дея Лёв сўзларидан келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Германия миллий терма жамоаси навбаттдаги учрашувини 9 сентябрь куни Шимолий Ирландияга қарши баҳс юритади. 

 

Ўқилган: 1961
Германия термаси Евро-2020 саралаши Йоахим Лёв

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича