Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро мусобақа қизғин давом этмоқда

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича «Сателлит» халқаро мусобақаси старт олди. Токио олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритиш имконини берадиган турнирнинг илк кунида эркаклар рапира қуролида курашга киришдилар.

Мусобақанинг дастлабки олтин медали туркиялик қиличбоз Мартино Минутога насиб этди. Туркиялик рапирачи ҳал қилувчи беллашувда россиялик Иван Трошинни 15:8 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ярим финалда имкониятни бой берган қозоғистонлик Тамирлан Калиев ҳамда сингапурлик Кевин Чан бронза медали билан тақдирланишди.

Айни пайтга келиб, аёллар ўртасида ҳам баҳслар ўзининг қизғин палласига кирган. Қувонарлиси, унда икки нафар ҳамюртимиз ярим финал босқичигача етиб борди. Кечки дастурда финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда Умида Илясова россиялик Марта Мартянова билан, Яна Альборова эса италиялик Марта Каммиллетти билан рўбаро келади.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Велоспортчиларимизнинг Осиё кубогидаги старти муваффақиятли бўлди
13:24
Волейболчиларимиз Непалдаги халқаро мусобақадан қайтиб келишди
07:16
Ўсмирларимиз ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очишди
18:34