Бруну Фернандеш "Спортинг" билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Record нашри.
Манбада келтирилишча, лиссабонликлар Фернандешни жамоада сақлаб қолишмоқчи ва унга янги 5 йиллик шартнома таклиф қилди. Янги шартномага кўра, хавбекнинг маоши ҳам оширилади ва йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Фернандеш хизматига "Тоттенхэм" ва "Реал Мадрид" жамоалари томонидан қизиқиш бўлган эди.
Жорий мавсумда Брунуо 4та учрашувда 2та гол ҳамда 4та голли узатмани амалга оширган.