"Эвертон" қишда "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо қишки трансфер мавсумида "Эвертон"га ўтиши мумкин.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, "ирислар" Рохони ёздаёқ сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ томонлар футболчининг трансфери борасида келиша олишмаган.

Маълумотларга қараганда, Рохо қишки трансфер мавсуми бошлангунига қадар асосий таркибдан жой ололмаса, аргентиналик ҳимоячининг ўзи "қизил иблислар"ни тарк этмоқчи.

Ўқилган: 670
Манчестер Юнайтед Маркус Рохо Трансферлар Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича