"Манчестер Сити" раҳбарияти Ҳиндистон клубини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити"га эгалик қилувчи Football Group компанияси Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" клуби акцияларини сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Daily Start нашри.

Музокаралар якуний босқичига етиб келган. Инглиз клуби раҳбариятини "Мумбай Сити" варианти кўпроқ қизиқтирган.

"Бизда бир нечта вариантлар бор эди. Бироқ Хитой ва Ҳиндистон варианти кўпроқ қизиқарли эди. Охирги икки йилда Ҳиндистонни кузатиб бордик. Ўйлашимча, бу йил ушбу мамлакат клубига инвестиция киритмоқчимиз", - дейди "Манчестер Сити" ижрочи директори Ферран Сориано. 

Маълумот учун, ушбу компания "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Торке" (Уругвай), "Сичуань" (Хитой), "Жирона" (Испания) ва "Йокогама Маринос" (Япония) жамоаларига ҳам эгаллик қилади.

Жаҳон футболи Манчестер Сити
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" ярим ҳимоячиси қишда "Милан"га ўтади
18:51
Жеко "Рома" билан шартномасини узайтирди
09:30
АПЛнинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
21:49
Месси Сетьеннинг “Барса”даги дебют ўйинида биринчи бўлиб гол урди. Лео бу ишни Энрике ва Вальверде даврида ҳам қилганди
20:36