Ўзбекистон миллий термаси мағлубиятининг учта асосий сабаби

Кеча ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластинга енгилди. Бошқача бўлиши мумкинмиди? Йўқ!

ЎФА (аввалги раҳбарият - таҳ.) ичида бўлаётган ишлар, нопрофессионалларга қолиб кетган футболимиз охир оқибат шунақа натижани қўлга киритиши табиий эди. Уни ичида юрганлар кўриб турганди, биз ҳам сал бўлсада билардик. Мабодо Қатарга борсак ҳам кучимиз ёки яхши мураббий эвазига зўр ўйнаб борган бўлмасдик, балки мўъжиза туфайли бориб қолган бўлардик. Яратганнинг инояти билан борардик мундиалга.

Реал ҳаётда эса, таги йўқ футболимиз билан у ерларга ета олмаймиз. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Уларни мендан ҳам яхши биласиз.

Ўйинни ТВ орқали шарҳлаган шарҳловчи ҳам "Фаластин терма жамоамиз дарвозасига нафақат гол урадиган, балки хотиржам енгадиган кунларга ҳам етиб келдик" деди ва тўғри айтди.

Футболимиз ўсмаган ва ҳали бери ўсишига гумон бор, агар ...

Агар тўғри ишламасак Яман ҳам Тошкентдан очко олиб кетади. Зийрак тортмасак бўлмайди.

Айни пайтда ЎФАнинг янги раҳбарияти барча ишларни қилмоқда ва футболимиз ривожи учун максимал тарзда имкон яратишмоқда. Бу учун уларга катта раҳмат!

Муаммо бошқа жойда. Кечаги мағлубиятнинг сабабларини санаймиз.

Биринчи сабаб: сунъий майдон. Ишонаверинг, бу яхшигина сабаб. Бутса ботиб кетадиган ва ерни ҳис қилиб бўлмайдиган чимсиз майдонда Бразиялияни ҳам енгса бўлади. Ишонмасангиз ўзиз биласиз.

Иккинчи сабаб: Эктор Купер яхши ишламаган. Ҳа, у сал бўшашган кўринади. Футболчиларни жазолаши ва тўғри кўрсатмалар бериши керак. Футболчилар ҳозир ўзгарган. Уларни ўзбекона менталитет билан тергаб туриш керак.

Учинчи сабаб: футболчиларимизнинг савияси топ эмас. Энди бори шуда. Афсуски Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуровларни ўрини босадиган футболчилар чиқмабди. Ҳаттоки Сардор Рашидовдекларини кўрмадик кеча. Ўртамиёна жамоага айланиб улгурибмиз.

Бошимизни деворга бориб урсак ҳам футболчиларимиз яхши ўйнаб қолмайди. Нурсиз чемпионатимиз тарбиялаётган футболчилардан ортиғини кутиб бўлмайди. Шуни тушинайлик энди.

Ҳўш, энди нима қиламиз дейсизми? Қатар нима бўлади, деб сўраяпсизми?

Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Лекин кўзни очмасак йўқотамиз. Ёмонни ёмон деяверсак, ёмон бўп кетаверади. Фирклашни ўзгартирайлик.

Биринчи навбатда футболимиз ривожланиши ва ЖЧга боришига ишонайлик. Ишонч ижобий энергияга айланади ва у Яратганнинг даргоҳига етиб боради. Зора, Аллоҳ бизга ҳам қувончли онларни берса.

Иккинчидан, Эктор Куперга ўзбекчалаб яхши "сўкадиган" ўзбек мутахассисини кўшиб қўйиш керак. У футболчиларни бошқачароқ тарбияласин. Футболчилар кўп нарсани унутиб қўйишяпти, шу жумладан Ватан олдида "ташашиш" кераклигини ҳам.

Учинчидан, ўртоқлик ўйинларни кўпайтириш ва термага тўғри футболчиларни - Малибу ёки Каптива минмаган, Чорвоқда дачаси йўқ бўлган ўйинчиларни жалб қилиш керак, менимча. Русларда "города берут голодные наёмники" деган ибора бор. Қўпол мисол бўлса ҳам мени тушундингиз. Ҳозир бундан юмшоқ гаплар таъсир қилмайди.

Тўртинчидан, ЎФА раҳбарияти қошида журналистлар, 30 йилдан ортиқ тажрибаси бор ишқибозлар ва мутахасислардан иборат экспертлар гуруҳига асос солиш ва айнан улар ишлаши керак. Биргина Равшан Эрматов ҳеч нарса қила олмайди.

Бешинчидан, футболчиларимиз ва термамиз ўртамиёна эканлигини тушинишимиз ва бу ҳақиқатга рози бўлишимиз керак.

Бўлди! Бошқа йўл йўқ.

Акс ҳолда ... Бир пайтлар Қосимовни йўқотганимиз сингари, салдан кейин Эрматовни ҳам йўқотиб қўйишимиз мумкин. Бу эса унга нисбатан адолатсизлик бўлади.

Азизхон Акбаров

Фото манбаси: https://t.me/FAUzbekistan

Таҳлилий мақолалар Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32