Евро-2020 саралаши. Испания, Дания ва Швецияда ғалаба ҳамда бошқа натижалар

Евро-2020 саралашининг 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Испания терма жамоаси Руминия майдонига сафар қилди ва қийин ғалабани қўлга киритди. 29-дақиқада Серхио Рамос пенальтини аниқ бажариб испанларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Пако Алькасер ҳисобни оширди. 59-дақиқада Андоне ҳисобни қисқартиршга муваффақ бўлди.

Параллел кечган баҳсларда Дания термаси Гибралтарга жавобсиз олтита гол урган бўлса, Босния ва Герцеговина терма жамоаси Лихтенштейнни бешта гол билан “сийлади”.

Норвегия ўз майдонида Мальтадан устун келди, Швеция эса Фарер оролларига имкон қолдирмади. Исроил ва Македония термалари муроса йўлини танлашди. Шунингдек, Ирландия ва Швейцария ўйинида ҳам дуранг қайд этилди.

Евро-2020 саралаши, 5-тур

Гибралтар – Дания 0:6 (0:2, 0:4)

Голлар: 0:1 – 6 Сков, 0:2 – 34, пенальти Эриксен, 0:3 – 50, пенальти Эриксен, 0:4 – 69 Дилэйни, 0:5 – 73 Гюткьяер, 0:6 – 78 Гюткьяер.

 

Руминия – Испания 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 29, пенальти Рамос, 0:2 – 47 Пако Алькасер, 1:2 – 59 Андоне.

Руминия – Тэтэрушану, Неделчару, Григоре, Кирикеш, Бензар, Марин, Дяк (Максим, 72), Станчу (Хаджи, 63), Тошка, Кешерю (Андоне, 56), Пушкаш.

Испания – Аррисабалага, Льоренте, Альба, Рамос, Навас, Фабиан Руис, Бускетс, Сауль, Себальос (Сарабия, 77), Пако Алькасер (Эрмосо, 85), Родриго (Ойарсабаль, 71).

Огоҳлантиришлар: Рамос (29), Марин (31), Сауль (76), Аррисабалага (90).

Четлатиш: Льоренте (79).

 

Норвегия – Мальта 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 33 Берге, 2:0 – 45, пенальти Кинг.

 

Фарер ороллари – Швеция 0:4 (0:4, 0:0)

Голлар:0:1 – 12 Исак, 0:2 – 15 Исак, 0:3 – 23 Линделеф, 0:4 – 41 Квайсон.

 

Исроил – Шимолий Македония 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 55 Захави, 1:1 – 64 Адеми.

 

Финляндия – Греция 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 52, пенальти Пукки.

 

Ирландия – Швейцария 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 74 Шер, 1:1 – 85 Макголдрик.

 

Босния ва Герцеговина – Лихтенштейн 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 11 Гояк, 2:0 – 80, автогол Малин, 3:0 – 85 Джеко, 4:0 – 87 Вишча, 5:0 – 89 Гояк.

Евро-2020 саралаши Испания термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи
17:10
Аргентина термаси Америка Кубоги учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:21
"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди
20:01