Майкл Оуэн: Капелло – дабдала мураббий. У Англия футболига катта зарар етказди

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ўзининг Reboot: My Life, My Time китобида Англия терма жамоасидаги Капеллонинг бошқарув даври ҳақида гапириб ўтган.

"Фабио Капелло менинг терма жамоадаги фаолиятимнинг охири бўлди, аммо мен уни расво мураббий деб ҳисоблашимнинг асосий сабаби эмас.

У илк маротаба терма жамоани йиғганида, биринчи бўлиб унинг кўзга тушган жиҳати: у овқатга келганида жуда ҳам қаттиққўл. Иккинчиси – у инглизчасига биронта сўз ҳам айта олмас эди.

Биз шунчаки бир-биримизга қараб турар эдик. "У бизга қандай қилиб ниманидир тушунтириб берар экан" деб ўйлар эдим.

Ҳозир эса Футбол ассоциацияси нима сабабдан инглизчани билмайдиган одамни тайинлаган тушунмаяпман.

Мен Капелло пайтида заҳирада эдим. Заҳирада ўтириб "Ох бу яхши эмас" деб ўйлар эдим.

У нафақат менинг терма жамоадаги фаолиятимга нуқта қўйди, балки Англия термасидаги энг паст натижа қайд этган мураббий бўлди. У расво мураббий эди.

Менинг фикримча, Фабио Капелло менинг фаолиятимга ва Англия футболига жиддий зарар етказган. Бунинг учун яна камига яхшинига тўлаб ҳам беришган", - дейди Оуэн.

Италиялик мутахассис Англия терма жамоасини 2008 йилдан 2012 йилгача бошқарган.

Ўқилган: 1271
Англия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича