Диего Форлан "Атлетико" клубининг "Барса" ва "Реал"дан қандай устунлиги борлигини айтиб ўтди

"Атлетико" клуби ва Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан Испания чемпионатида ғолиб бўлиш учун даъвогарлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Реал" ва "Барселона"да ажойиб ўйинчилар бор, аммо улар "Атлетико" клубида ҳам бор. Мадридликлар ("Атлетико") жуда ҳам яхши футболчиларни сотиб олди, масалан, Жоау Феликс, Диего Коста эса тажрибали истеъдодли футболчи.

"Атлетико" мавсумга тайёргарликни яхши ўтказди. Энди уларнинг Ла Лигадаги иштирокини кузатиш керак. Улар жуда ҳам яхши кўринмоқда.

"Атлетико" ҳар доимгидек соврин учун кураш олиб боради. Учта жамоа орасидаги фарқ камаймоқда, "Реал" ва "Барселона" тарихини яратишга футболчилар қаришмоқда. Бу "Атлетико" учун қўл келиши мумкин.

"Реал" ва "Барселона" жамоалари "Атлетико"га нисбатан секин ёшармоқда, аммо уларнинг таркиби ҳали ҳам кучли. "Атлетико" соврин учун курашда яхшироқ ўринда", - дейди Форлан.

Атлетико М Барселона Диего Форлан Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" Гризманн трансферини қачон якунлаши маълум қилинди
07:07
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
"Барселона" клуби "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
11:03
Хавьер Эрнандес "Севилья" сафидаги биринчи голини киритди
17:52