"Атлетико" қишда Эриксенни сотиб олмоқчи

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансфер мавсумида "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, "матрасчилар" Эриксен борасида қишда таклиф юбормоқчи. Аввалроқ улар даниялик хавбек борасида бир нечта таклифлар билан чиққан бўлса-да, томонлар ўзаро келиша олишмаганди.

Маълумот учун, 27 ёшли Эриксеннинг "Тоттенхэм" билан шартномаси келгуси йилда якунланади. Унга "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Тақасилар" эса у билан янги шартнома имзолаш пайида бўлиб турибди.

Атлетико М Кристиан Эриксен Тоттенхэм Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ловрен машғулотларга қайтди
14:07
Гвардиола “Барселона”га қайтиши мумкин
11:07
"Реал" Эриксен учун 60 миллион евро таклиф қилади
14:49
Бен-Арфа фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин
19:03