ЖЧ-2022 йўлидаги илк рақибимиз Фаластин миллий терма жамоасининг кучли ва кучсиз жиҳатлари

Бугун олис Фаластин диёрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги жаҳон кубоги умиди билан ўз юришларини бошлайди. Миллий терма жамоамиз карвони олис ва машаққатли сафар олдида турибди. Бизни олдинда турли-туман, катта-кичик довонлар кутиб турибди. Ошиб ўтишимиз, маҳв этишимиз лозим бўлган илк тўсиқ – Фаластин терма жамоаси.

Бу мамлакат футболи ҳақида кенг маълумотларга эга эмасмиз. Шуни биламизки, Фаластин футболи қитъа доирасида ўртамиёнадан ҳам пастроқ даражада туради. Ушбу жамоа билан йўлларимиз 3 бор кесишган бўлиб, ҳар гал терма жамоамизнинг қўли баланд келган. Таъкидлаш лозимки, ҳали бирорта ҳам фаластинлик футболчига миллий жамоамиз дарвозасини ишғол этиш бахти насиб этмаган. Биз учун нотаниш мазкур жамоа ҳақида маълумот тўплаш илинжида Фаластин миллий терма жамоасининг охирги ўйинини ўрганиб чиқдик. Тасодифни қарангки, Фаластин терма жамоаси 11 июнь куни охирги ўртоқлик учрашувида қўшниларимиз Қирғизистон миллий терма жамоаси билан куч синашган экан.

Учрашув мобайнида қўшниларимиз ташаббусни қўлдан бой бермаслик учун ҳаракат қилишган, учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Дастлаб, Қизғизистон миллий терма жамоаси ўйиндаги устунликни ҳисобга кўчириб, иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Эътиборли жиҳати шундаки, қирғизистонлик футболчиларнинг ҳар икки голи ҳам бош билан урилганди. Шу ўринда иккита аниқ хулоса келиб чиқади: биринчиси, Фаластин терма жамоаси иккинчи қаватда намунали футбол намойиш этолмайди. Иккинчиси, мазкур жамоа ҳимоячилари батартиб футбол ўйнашга ўрганишмаган. Бугун ҳам учрашув мобайнида рақибларимиз жарима майдончасининг ичида бир неча бор палапартишликлар юзага келиши мумкин. Умид қиламизки, ҳужумчиларимиз бу каби хатоларни қаттиқ жазолашади.

Ўйиннинг иккинчи қисмида эса Фаластин термага жамоаси ўйинга қайтиб, ҳисобни тенглаштиришни уддалаган экан. Бу ҳолатнинг ҳам ўзига хос жиҳати бўлган: рақибларимиз ўша куни ҳар икки голни стандарт вазиятлар орқали юзага келтиришган. Шу ўринда яна аниқ хулосалар келиб чиқаверади: биринчидан, бу жамоа ўзига хос характерга эга. Агар, ҳисобда олдинга чиқиб олсак, хотиржамликка берилмаслигимизга тўғри келади. Акс ҳолда, бунинг учун жазоланишимиз тайин. Иккинчидан, имкон қадар ўз жарима майдонимиз атрофида қоидани бузмасликлари талаб этилади. Чунки, рақибларимиз таркибида Тамер Сеям номли футболчи бор. Тўққизинчи рақамда ҳаракатланадиган ярим ҳимоячи жарималардан тўпни нафис услубда дарвоза тўрига киритиб қўйиши ҳам, бошқа шерикларини тўп билан таъминлаши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда, унинг зарбалари Суюновга қийинчилик туғдириши мумкин.

Қуйида Фаластин терма жамоасининг Қирғизистон миллий жамоасига қарши учрашувида содир этилган хавфли вазиятлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Хулоса ўзингиздан.

https://youtu.be/K3Gk4tIvoQU

ЖЧ-2022 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади
06:50
Андрей Канчельскис: Ғалаба ва олтинга тенг очколар қўлга киритилди
22:54
Расман! Алексис Санчес “Интер”га ўтди
10:39
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади
04:44