Арсен Венгер: Сиз мени ЖЧ-2022да кўрасиз

“Арсенал” клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер келажакда терма жамоада ишлашга қарши эмаслигини билдирди.

“ЖЧ-2022 ҳақида гапирадиган бўлсам, мен ўзимни терма жамоа бош мураббийлигида кўра оламан.

Бу қандай бўлишини кўриш қизиқ, бироқ ростини айтишим керак, мен жаҳон чемпионатига боришни доим хоҳлаганман. Мураббийнинг иши – энг яхши футболчилар йиғиладиган жойда бўлиш.

Умид қиланмаки, уч йилдан кейин сиз мени Қатарда кўрасиз”, - дейди Венгер.

Ўқилган: 1595
Арсен Венгер ЖЧ-2022

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича