Ассалом, ЖЧ-2022 саралаш мусобақаси!

Футбол ишқибозлари учун ҳаяжонли онлар яқинлашмоқда. Бугундан бошлаб Осиё қитъасида 2022 йили Қатар давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг 2-саралаш босқичига старт берилади.

Барча гуруҳларда ўйинлар бўлиб ўтади.

Жумладан, "D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластин термасига қарши майдонга чиқади. Гуруҳимиздаги иккинчи жуфтликда Сингапур термаси Яманни қабул қилади. Саудия Арабистони бўлса, бу турда дам олади.

Эктор Купер шогирдлари олдида фақатгина ғалаба қозониш вазифаси турибди. Акс ҳолда, гуруҳдаги вазият биз учун оғирлашиб кетиши мумкин.

Бугунги ўйин орқали бош жамоамизнинг асл салоҳиятини секин-аста кўришни бошлаймиз. Ниҳоят, термамиз ўйнаши ҳам керак. Яхши ва чиройли ўйнаши керак.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19.00да бошланади. Уни "Спорт ТВ" телеканали жонли равишда эфирга узатади.

Бугун нигоҳлар мамлакатнинг Ар-Рам шаҳридаги "Faisal Al-Husseini International Stadium" ўйингоҳига қаратилади.

Умид қиламиз, термамиз бугун ижобий натижани қўлга киритади.

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32