"Бавария" клуби ўтган мавсумни рекорд миқдордаги фойда билан якунлади

"Бавария" клуби 2018/19 мавсумни клуб тарихида рекорд фойда билан якунлашга эришди. Ўтган мавсум мюнхенликлар фойдаси 750,5 млн еврони ташкил этган.

Bild нашрининг маълумотига кўра, "Бавария" клуби бундай натижага ҳамкорларнинг кўп миқдордаги пул ажратиши, телетрансляция ҳуқуқини сотилиши ва уй ўйинларидаги мухлислар оқими сабаб бўлган.

"Бавария" клубининг тоза фойдаси 52,5 млн еврони ташкил қилган. Бундан олдинги мавсумга нисбатан солиштирганда бу йили "Бавария" 78% кўпроқ фойда олишга эришган.

"Бавария" клуби 2018/19 мавсум Бундеслигада "Боруссия" Дортмунд клубини икки очко ортда қолдириб биринчи бўлди. Жорий мавсум эса мюнхенликлар уч турдан кейин учинчи поғонада кетишмоқда.

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи
17:10
Аргентина термаси Америка Кубоги учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:21
"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди
20:01