"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда

Навбатдаги ўйинларга қизғин ҳозирлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари , Тошкент шаҳрида машғулотларни олиб боришмоқда.

Азиз Тўхтабоев бошчилигида олиб борилаётган машғулотларда барча футболчилар иштирок этишмоқда. Қувондиқ Рўзиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Ойбек Рустамов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинларига жалб қилинганидан хабарингиз бор. Машғулотлар "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтяпти. Айни дамларда футболчиларимиз машғулотларда иштирок этишмоқда. Мураббийларимизнинг режаларида ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳам бор бўлиб, бу борада суперлига клублари билан музокаралар олиб борилмоқда. "Шунқорлар"нинг Тошкентдаги машғулотлари 9 сентябрь кунига қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларимиз Қўқон шаҳрига қайтадилар ҳамда Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси билан бўлиши режа қилинган ҳалқаро ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришади.

"Қўқон-1912" - "Хўжанд" учрашуви 11 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Вадим Абрамов: Натижа адолатли
08:11
"АГМК" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
21:30