"ПСЖ" ҳужумчиси Хесе Родригес фаолиятини Лиссабоннинг "Спортинг" клубида давом эттиради.
Маълум бўлишича, "Спортинг" 26 ёшли футболчини бир йилга ижарага олишди. Ўзаро келишувга кўра, лиссабонликлар келаси йилда унинг трансферини тўлақонли сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Хесе 2016 йилдан бери "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси 2021 йилга қадар мўжалланган.
"ПСЖ" ҳужумчиси"Спортинг"га ўтди
Ўқилган: 1893