Златко Далич Ракитичнинг нима сабабдан терма жамоага жалб қилинмагани ҳақида айтди

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич нима учун "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитичнинг Евро-2020 саралаш ўйинларига жалб қилмаганини ошкор қилди. Хорватлар Словакия ва Озарбайжон билан куч синашади.

"Мен у билан бу борада гаплашдим.

Ракитич клубдаги вазиятини ҳал қила олмаётган эди ва биз уни тўлиқ тайёр эмас деб ҳисобладик. Бутун эътибори билан ўйинда ўйнамаган футболчи бор кучи билан майдонда ҳаракат қилмайди", - дейди Далич.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич билан "Ювентус" клуби қизиқаётган эди, бироқ ўйинчи якунда Каталония клубида қолди.

Евро-2020 саралаши Златко Далич Иван Ракитич Хорватия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Франция дуранг ўйнади, Англияда ғалаба ва бошқа натижалар
06:25
Евро-2020 саралаши. Испания, Польша, Данияда йирик ғалаба ва бошқа натижалар
04:41
Англия терма жамоасида навбатдаги йўқотиш. У Чехия ва Болгарияга қарши ўйнамайди
18:57
Евро-2020 саралаши. Англия сафарда Косовони йирик ҳисобда енгди
00:03