Роналду 10-маротаба Португалияда энг яхши ўйинчи деб тан олинди

"Ювентус" клуби Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз мамлакатида йилнинг энг яхши ўйинчиси деб олинди.

У совринни Quinas de Ouro маросимида қабул қилиб олди. Ушбу совринни Португалия футбол федерацияси таъсис этган.

Криштиану соврин учун курашда Жоау Феликс, Бруно Фернандеш, Бернарду Сильва ва Рубен Невешларни ортда қолдирган.

Роналду ушбу совринни кетма-кет тўртинчи маротаба ва умумий ҳисобда 2007 йилдан буён 10-маротаба қўлга киритди. Криштиану совринни фақатгина 2010 ва 2014 йилларда бой берган.

Ўқилган: 1006
Криштиану Роналду Португалия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича