Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади

Қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олиш арафасида турибди.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август - 3 сентябрь кунлари оралиғида пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Бугун соат 16:05да терма жамоамиз Тошкент – Тел Авив йўналишида парвоз қилади. 

Терма жамоамиз билан йўл оладиган футболчилар: 

 

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”),  Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи” – Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Мухитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Достон Ибрагимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”). 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

B Про-лига 12-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
08:42
Олимпиячиларимизнинг “Dubai Cup-U23”даги иштироки якунланди
07:23
“Чарм тўп” мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда
20:48
"Пахтакор"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари номи маълум
06:42