Бэйл голлар сони бўйича Роналдога етиб олди

"Реал" Мадрид клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл "Вильярреал"га қарши ўтган Испания чемпионатининг 3-турида дубл қайд этди.

Бу билан у "Қироллик клуб" сафидаги 103 ва 104-голларини урди. Шу тариқа, 30 ёшли ҳужумчи "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси бразилиялик Роналдога етиб олди.

Энди ҳар иккала футболчининг ҳисобида 104 тадан гол бор ва улар жамоа тарихидаги энг яхши чет эллик тўпурарлар рўйхатида 7-ўринни бўлишиб турибдилар.

"Реал" Мадрид жамоаси тарихидаги энг яхши чет эллик тўпурарлар рўйхати:

1. Криштиану Роналду — 450
2. Альфредо Ди Стефано — 308
3. Ференц Пушкаш — 241
4. Карим Бензема — 224
5. Уго Санчес — 208
6. Гонсало Игуаин — 121
7. Роналдо, Гарет Бэйл — 104.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл "Реал" жамоаси таркибига 2013 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Гарет Бэйл Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Испания Ла лигаси. Бугун 32-тур старт олади
10:11
Кейлор Навас ёзда "Реал"ни тарк этади
10:32
“Реал” мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
22:14