Миллий терма жамоамизнинг ўзаро ҳисоб-китоб дафтарчасига қиё боқамиз... ("ИнтерФутбол" блоги)

Мана, навбатдаги ФИФА кунлари ҳам яқинлашмоқда. Суперлига клублари 18-тур ўйинларидан кейин маълум муддатли танаффусга чиқади. Демак, энди бор диққат эътиборимиз миллий терма жамоамизга қаратилади. Чунончи, Эктор Купер бошқарувидаги вакилларимиз 5 сентябрдан Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати сари юришни бошлашади. Миллий жамоамиз бу сафарги саралаш босқичи илк баҳсида Фаластин термаси меҳмон бўлади. Хабарингиз бор, бизнинг гуруҳда яна Яман, Сингапур ва Саудия Арабистони терма жамоалари бор. Кўриниб турибди, бу рақибларнинг ҳеч бири жамоамизга нотаниш эмас. Чунончи, аввалги жаҳон чемпионатлари саралашида ҳам ушбу жамоалар билан бир неча марта тўқнаш келганмиз. Барчани ҳаёжонда ушлаб турадиган навбатдаги саралаш цикли яқинлашаётган экан, келинг, бош жамоамиз бўлажак рақиблар билан аввалги мундиаллар йўлида қандай ўйнаганини ёдга оламиз.я

Фаластин. Ҳа, Қатар-2022 мундиали саралаш босқичи иккинчи раунди 1-туридаги рақиб - Нуриддин Оулд Али бошчилигидаги Фаластин термаси ЖЧ йўлланмаси учун курашда миллий жамоамиз йўлига илк марта чиқаётгани йуқ. 2006 йили Германия яшил майдонларида ташкиллаштирилган жаҳон чемпионати квалификацион босқичида фаластинликлар билан 2 марта тўқнаш келганмиз. Эсингизда бўлса, ўша саралаш турнирида терма жамоамиз бош мураббийи 2 марта алмашганди. Хуллас, 2004 йилнинг 9 июнь куни «Пахтакор» марказий стадионида иккинчи босқич доирасида ўтказилган баҳсда Равшан Ҳайдаров раҳбарлигидаги жамоамиз айнан Фаластин термасини қабул қилади. Ўшанда вакилларимиз савия ва маҳорат бобида рақибдан сезиларли даража устун эканликларини амалда исботлашади ва бу натижада ҳам ўз аксини топади.

Бахтиёр Ашурматов, Владимир Шишелов ва Сервер Жепаров томонидан урилган голлар эвазига жамоамиз ишончли ғалабани қўлга киритади. Худди ўша йил куз (8 сентябрь)да бўлиб ўтган жавоб ўйинида ҳам миллий термамиз катта устунликка эришади ва ортга яна 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтади. Фаластиндаги нотинч вазият туфайли Қатар пойтахти - Дохада ташкил этилган баҳсда фаолиятини якунлаш арафасида турган Миржалол Қосимов жарима зарбасидан унумли фойдаланган эди. Қолган голларга Тошкентдаги ўйинда ҳам ўзини кўрсатган Сервер Жепаров ва  ёш Марат Бикмаев муаллифлик қилишади. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ўзаро тўқнашув сентябрь ойининг 5-куни Ал-Рам шаҳрида жойлашган «Файсал Ал-Ҳусайни» стадионида бўлиб ўтади.

1. ЖЧ-2006 саралаши (иккинчи босқич)
ЎЗБЕКИСТОН - ФАЛАСТИН - 3:0
09.06.2004. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 35000 томошабин.
Голлар: Бахтиёр Ашурматов (6), Владимир Шишелов (42), Сервер Жепаров (89).

1. ЖЧ-2006 саралаши (иккинчи босқич)
ФАЛАСТИН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:3
08.09.2004. Ал-Райан. «Аҳмад Бин Али» стадиони. 400 томошабин.
Голлар: Миржалол Қосимов (8), Сервер
Жепаров (33), Марат Бикмаев (79).

Яман. Қуръа натижаларига кўра, навбатдаги рақиб - Яман терма жамоаси. Гарчи бу мамлакатда ҳамон нотинчлик ҳукм сураётган бўлсада, футболга нисбатан қизиқиш ва эътибор ҳамон баланд. Ҳар ҳолда, мамлакат жамоалари барча ёш тоифаларидаги ОФК мусобақаларида фаол иштирок этишга уринмоқда. Тўғри, Яман миллий жамоаси Осиёда катта мавқега эга эмас. Лекин яманликларнинг охирги 2та жаҳон чемпионати саралашида қатнашиш имкониятини топишгани ҳам салмоқли ютуқ ҳисобланади. Умуман олганда, футбол Яманга бугун ёки кеча кириб бормаган. Дейлик, яманликлар 1998 йили Францияда ташкиллаштирилган ЖЧ саралаш босқичида айнан Ўзбекистон терма жамоаси билан гуруҳдош бўлишганди. Биласиз, футболимиз айнан ўшанда жаҳон чемпионати саралашида дебютини нишонлаган эди. Асосий факт шуки, бош жамоамиз ўз тарихида мундиал сари юришни шу рақибга қарши ўйин билан бошлаганди. 1997 йил. Сано. Яман - Ўзбекистон - 0:1. Хуллас, дебют ўйинда Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган ягона голи эвазига ғалаба нашидасини сурганмиз. Тўғри, вакилларимиз илк учрашув ҳаяжони таъсиридами, муайян қийинчиликларга дуч келишган, хусусан, футболчилар яратилган вазиятлардан фойдаланиш масаласида оқсашган эди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса миллий жамоамиз асл даражасини кўрсатиб, йирик - 5:1 ҳисобида устун келган.

Ўшанда Игорь Шквирин ва Олег Шацких «дубл»га эришишган ва яна бир гол Равшан Бозоров ҳисобига ёзилганди. Умуман, Рустам Мирсодиқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон термаси биринчи босқичдан айтарли муаммосиз ўтганди, бироқ кейинги раундда анча жиддий рақиблар (Япония, Жанубий Корея, БАА ва Қозоғистон) қуршовига тушиб, якунда гуруҳда атиги 4-ўрин билан кифояланган. Дарвоқе, Қозоғистон ва БАА  термаларига қарши кечган охирги 2та ўйинда ҳамюртларимиз бразилиялик Вега да Сильва етакчилигида майдонга тушганди. 2018 йили Россияда ташкил этилган жаҳон чемпионатида иштирок этишни кўзлаган жамоамиз саралаш чиғириғида Яман термаси билан яна бир бора тўқнаш келди. Миржалол Қосимов устозлигида курашга киришган футболчиларимиз илк ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди. КХДРда сунъий қопламали майдонда тўп сурган вакилларимиз якунда 2:4 ҳисобида ютқазишди ва бунинг оқибатида бош мураббий ўзгарди - Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

Унинг миллий жамоадаги дебюти Тошкентда айнан Яман термаси билан бўлган ўйинга тўғри келди. Эсингиздами, маълум муддатли танаффусдан кейин яна терма жамоага қўшилган Александр Гейнрих 51-дақиқада белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, Бабаянни нохуш дебютдан сақлаб қолганди. Жавоб баҳси эса ноябрь ойида Қатарда ўтказилди ва унда Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев 3:1 кўринишидаги ишончли ғалабани таъминлашди. Ўз ўрнида битта қизиқарли маълумот: айни пайт ЎФА тизимида фаолият юритаётган Азиз Ҳайдаров бош жамоамиз либосидаги ягона голини айнан ўша ўйинда урганди.

1. ЖЧ-98 саралаши (биринчи босқич)
ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1)
09.05.1997. Сано. «Али Муҳсин» стадиони. 28000 томошабин.
Гол: Нўъмон Ҳасанов (30-пен.).

2.  ЖЧ-98 саралаши (биринчи босқич)
ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 5:1 (1:0)
24.08.1997. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег
Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67).

3. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)
ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 1:0 (1:0)
03.09.2015. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 15000 томошабин.
Гол: Александр Гейнрих (51).

4. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)
ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 1:3 (0:2)
17.11.2015. Доха. «Суҳайм Бин Ҳамад» стадиони. 360 томошабин.
Голлар: Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).

Сингапур. Одатда аутсайдер жамоалар ўз майдонидан кўра, сафарда ишончлироқ тўп суради. Бу босим билан боғлиқ ҳолат бўлса керак. ЖЧ-2022 йўлидаги яна бир рақибимиз - Сингапур термаси 2010 йилги мундиал саралашида худди шундай ҳолатга тушганди. Жумладан, сингапурликлар Ўзбекистон термаси билан бўлган уй учрашувида катта муаммларга учрашади, аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида барчанинг асабини синовдан ўтказишади. 2007 йилги футбол мавсумининг охирида миллий жамоамиз ўз тарихида 4-марта жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш ҳуқуқини берадиган йўлланма учун кураш бошлайди. Қуръа натижасига кўра, бош дружинамиз «D» гуруҳидан жой олади. Келаси йилнинг 2 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган учрашувда футболчиларимиз ўта эркин тўп суриб, якунда 7:3 ҳисобида ғалаба қозонишади. Голларга Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров (2та), Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов ва Максим Шацких муаллифлик қилишганди. Пойтахтимиздаги жавоб учрашувида эса сингапурликлар чуқур ҳимояда ўйнаб, анчагача ўз дарвозаларини дахслиз сақлашади. Фақат Александр Гейнрих 81-дақиқада ғалабани бир амаллаб Вадим Абрамов жамоаси томон оғдирганди. Тўғри, кейинчалик Сингапур термаси таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган футболчи майдонга тушгани аниқланади ва ўйин натижаси бекор қилиниб, вакилларимизга техник ғалаба (3:0) ёзилади.

1. ЖЧ-2010 саралаши (учинчи босқич)
СИНГАПУР - ЎЗБЕКИСТОН - 3:7
02.07.2008. Сингапур. «Миллий» стадиони. 28750 томошабин.
Голлар: Темур Кападзе (10), Виктор Карпенко (22), Сервер Жепаров (34, 44), Виталий Денисов (42), Азиз Ибрагимов (62), Максим Шацких (88).

2. ЖЧ-2010 саралаши (учинчи босқич)
ЎЗБЕКИСТОН - СИНГАПУР - 1:0
07.06.2008. Тошкент. МҲСК стадиони. 12867 томошабин.
Гол: Александр Гейнрих (81).
Изоҳ: бу ўйин натижаси кейинчалик бекор қилинган ва Ўзбекистон термасига 3:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилган.

С.Арабистони.

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Блоглар Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02