Кулибали мухлислардан узр сўради

"Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали "Ювентус"га қарши Италия чемпионати 2-турида(4:3) ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Сенегаллик футболчи ҳисоб 3:3 бўлиб турган 92-дақиқада автогол муаллифига айлангач, Twitter' тармоғи орқали жамоа мухлисларидан узр сўради.

"Бу менинг хатом. Бу бизга қимматга тушди. Чунки, биз такрорланмас камбек қилишимиз мумкин эди.

Мени кечирасизлар. Биз буни қабул қилишимиз керак. Биз кучлимиз ва буни яна исботаймиз", - деб ёзади футболчи Twitter'dagi шахсий саҳифасида.

Италия чемпионати Наполи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эмре Жан ёзда "Бетис"га ўтиши мумкин эди
13:19
Рибери фаолиятини Италияда давом эттиришга қарор қилди
09:32
36 ёшли Куальярелла А Серия тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда
04:25
Крис Смоллинг "Рома" футболчисига айланди
20:23