"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси А Серияга қайтди

Маттео Дармиан фаолиятини "Парма" жамоасида давом эттирадиган бўлди, дея хабар тарқатмоқда клуб расмий сайти.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси "Парма" билан 4 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфер баҳоси эса 1,5 миллион еврони ташкил қилди.

Аввалроқ Дармиан хизматига "Интер" клуби томонидан қизиқиш бўлаётган эди.

Маълумот учун, Дармиан ўтган мавсумда "қизил иблислар" либосида 6та учрашувда майдонга тушган эди.

Ўқилган: 1523
Маттео Дармиан Парма Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича