
“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини “Сельта”да давом эттиради.
Каталон клуби 26 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирди ва уни виголикларга ижарага бериб юборди.
“Сельта” футболчининг маошини тўлашни ўз зиммасига олади, шунингдек, келишувда 1,5 млн евро миқдорида бонус пуллари ҳам назарда тутилган.