"Барселона" футболчиси клуб рекордини янгилади

"Барселона" клуби Осасунага қарши (2:2) Испания чемпионатининг 3-турида майдонга тушди. Мазкур баҳсда каталонияликларнинг биринчи голига 16 ёшли Ансу Фати муаллифлик қилди.

Гап шундаки, Фати Испания чемпионатида "Барселона' таркибида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Мусобақа тарихида Фатидан яхшироқ натижани фақат икки киши қайд этган: Фабриса Олинги(16 ёшу 98 кун) ва Икер Муньяин(16 ёшу 298 кун). Қайд этиш жоизки, Ансу Фати 16 ёшу 304 кунлигида гол киритишни уддалади.

Барселона Испания чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Испания Ла лигаси. Бугун 32-тур старт олади
10:11
Кейлор Навас ёзда "Реал"ни тарк этади
10:32
“Реал” мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
22:14