Расман! "Галатасарой" Фалькао билан шартнома имзолади

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао "Галатасарой" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда турк клуби расмий сайти.

Манбада келтирилишича, Фалькао "Галатасарой" билан 3 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфери эса 5 миллион еврони ташкил қилган. Ҳозирча унинг шахсий шартномаси борасида маълумотлар берилганича йўқ. 

Маълумот учун, Фалькао “Монако” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бу вақ мобайнида 33 ёшли ҳужумчи 140та ўйинда 83та гол ҳамда 14та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 744
Галатасарой Радамель Фалькао Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича