"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "Валенсия" жамоаси аргентиналик ҳужумчини бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда.
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум режаларига Икардини қўшишни истамаяпти. Жамоа тезроқ ундан қутилиш йўлларини изламоқда. Аввалроқ "Монако" унга таклиф билан чиққан бўлса-да, Мауро "Интер"да қолишни афзал билганди.
Мауро Икарди "Валенсия"га ўтиши мумкин
Ўқилган: 1877