
Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Эйбар” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ванда Метрополитано” стадонида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Шарлес Диас “Эйбар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 19-дақиқада Анаиц Арбилья меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Шундан кейин мадридликлар ҳужумга зўр беришди, 27-дақиқада Жоау Феликс ҳисобни қисқартиршга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим дебютида Витоло “матрасчилар”нинг комбинациясини гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Томас Парти майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Ла Лига, 3-тур
Атлетико – Эйбар 3:2 (1:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 7 Шарлес, 0:2 – 19 Арбилья, 1:2 – 27 Жоау Феликс, 2:2 – 52 Витоло, 3:2 – 90 Томас.
Атлетико – Облак, Хименес, Триппьер, Эрмосо, Лоди, Льоренте (Витоло, 46), Сауль, Лемар (Родриго Рикельме, 78), Коке, Жоау Феликс (Томас, 84), Диего Коста.
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Техеро, Рамис, Альварес (Оливейра, 55), Леон, Диоп, Экспосито, Инуи, Орельяна, Шарлес (Кике Гарсия, 63).
Огоҳлантиришлар: Инуи (4), Орельяна (15), Дмитрович (69).