Фабрегас талқинига кўра дунёдаги энг кучли чемпионатлар рейтинги

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас Лига 1ни бошқа топ-чемпионатлар билан таққослади.

"Бу лигада бутун эътибор жисмоний тайёргарликка берилади. Ҳаммаси жуда ҳам тез ва кучли.

Тактик жиҳатдан эса ҳаммаси яхши эмас, аммо яхши томонга ўзгариш бор шунинг учун ҳам бу ерда тажриба ўтказадиган мураббийлар кўпроқ.

Бу ерда қарши ҳужум кўп ва ҳужум қилганда доимо ҳимояни ёдда тутиш керак. Бу ерда истеъдодли ўйинчилар кўп ва буни ўтган жаҳон чемпионати исботлаб берди.

Англия ва Испания чемпионатлари дунёда тенгсиз, улардан кейин Италия ва Франция.

Лига 1да футболчининг сифати муҳим ва топ-клублар ҳар доим шундай футболчиларни кузатиб боради", - дейди Фабрегас.

Европа миллий чемпионатлари Монако Сеск Фабрегас
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Наполи" "Тоттенхем"нинг собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин
18:32
Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
“Реал” ҳимоячиси икки ярим ойга сафдан чиқди
19:02