
“Манчестер Юнайтед” скаути Крсто Килибарда Россия чемпионати 8-тури доирасида кечган “Локомотив” ва “Ростов” жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрди.
Килибарда шарқий Европада тўп сураётган футболчиларни кузатиб боради. Бу ўйинда у қайси футболчини кузатгани номаълум.
Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов дубль қайд этганди.