“Ювентус” Туриндаги драматик ўйинда “Наполи”ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус" – "Наполи" учрашуви ўз якунига етди. “Альянц Стэдиум”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб туринликлар Данило, Гонсало Игуаин ва Криштиано Роналдунинг голларидан кейин ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Сўнгра меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Костас Манолас, Ирвинг Лосано ва Ди Лоренцонинг голларидан кейин мувозанат тикланди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Калиду Кулибали ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва марказий ўйинда “Юве”нинг қўли баланд келди.

А Серия, 2-тур

Ювентус – Наполи 4:3 (2:0, 2:3)

Голлар: 1:0 – 16 Данило, 2:0 – 19 Игуаин, 3:0 – 62 Роналду, 3:1 – 66 Манолас, 3:2 – 68 Лосано, 3:3 – 81 Ди Лоренцо, 4:3 – 90, автогол Кулибали.

Ювентус – Шченсни, Де Шильо (Данило, 15), Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Хедира (Джан, 60), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста, Игуаин (Дибала, 76), Роналду.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Манолас, Кулибали, Гулям (Мариу Руй, 46), Кальехон, Зелиньски, Аллан (Элмаз, 74), Инсинье (Лосано, 46), Фабиан Руис, Мертенс.

Огоҳлантиришлар: Гулям (40), Ди Лоренцо (44), Матюиди (52), Алекс Сандро (80), Дуглас Коста (83), Элмаз (90).

Италия чемпионати Наполи Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



sample@email.tst 18:23 02/09/19
20

Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи
17:10
Аргентина термаси Америка Кубоги учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:21
"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди
20:01