“Боруссия Д” Бундеслига дебютантига ютқазиб қўйди

Германия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Унион” – “Боруссия Д” учрашуви ўз якунига етди. “Альте Ферстерай”да бўлиб ўтган ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Мариус Бюльтер берлинларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Пако Алькасер мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим дебютида Бюльтер яна майдон эгаларини олдинга бошлади. 75-дақиқада Андерссон мезбонларнинг ғалабасини мустахкамлади.

Шу тариқа, дортмундликлар ушбу мавсумдаги илк мағлубиятни лига дебютантидан қабул қилиб олишди.

Бундеслига, 3-тур

Унион Берлин – Боруссия Д 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 22 Бюльтер, 1:1 – 25 Пако Алькасер, 2:1 – 50 Бюльтер, 3:1 – 75 Андерссон.

Унион Берлин – Гикевич, Ленц, Триммель, Суботич, Фридрих, Андрих, Шмидебах (Гентнер, 63), Бюльтер (Меес, 76), Беккер, Уджа (Кроос, 81), Андерссон.

Боруссия Д – Бюрки, Хакими, Пишчек, Аканджи, Хуммельс, Вайгль (Геррейру, 76), Санчо, Брандт (Бруун Ларсен, 86), Дилэйни (Дауд, 46), Ройс, Пако Алькасер.

Боруссия Д Германия чемпионати Унион Берлин
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" қишда АПЛдан ҳимоячи олиб келмоқчи
14:35
Бундеслига. "Боруссия Д" cўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
23:28
Марко Ройс "Интер"га қарши ўйнамаслиги мумкин
11:25
Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38