“Ливерпуль” сафарда “Бёрнли”ни йирик ҳисобда енгди

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Бёрнли” – “Ливерпул” учрашув ўз якунига етди. “Терф Мур” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Тренд Александер-Арнолднинг зарбасидан кейин тўп Крис Вудга тегиб ўз йўналашини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

37-дақиқада Садио Мане мерсисайдларнинг иккинчи голини урган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Роберто Фирмино ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

АПЛ, 4-тур

Бёрнли – Ливерпуль 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 33, автогол Вуд, 0:2 – 37 Мане, 0:3 – 80 Фирмино.

Бёрнли – Поуп, Ми, Питерс, Лоутон, Тарковски, Леннон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс (Родригес, 73), Вуд.

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Матип, Вейналдум, Хендерсон (Окслейд-Чемберлен, 71), Фабиньо, Мане (Ориги, 85), Фирмино (Шакири, 85), Салах.

Ўқилган: 2371
Англия чемпионати Бёрнли Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича